Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 8 минг нафарга етди
(last modified Sun, 22 Mar 2020 11:00:24 GMT )
март 22, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 8 минг нафарга етди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 7 минг 913 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи  Киёнуш Жаҳонпур Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 21 минг 638 кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда  ўтган бир кунда 129 киши ҳалок бўлгани ва умумий ҳисобда улардан 1 минг 685 нафари вафот этди деб маълум этди.

Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан  касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинда олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жаарёнини суръат билан давом эттирмоқда.

Бу вирус ҳозиргача Хитойга қўшимча дунёнинг 185 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз бугунги кунда дунё миқёсида 309 мингга яқин шахслар коронавирусга мубтало бўлган улардан  96 мингдан ортиғи даволаниб, камида 13 минг нафари вафот этган. 

Ёрлиқ