Эронда ҳар куни коронавирусни ташхислаш учун 10 мингта синов ўтказилмоқда
Эроннинг Пастер институти раиси коронавирусни аниқлаш учун ҳар куни мамлакатда 10 мингта синов ўтказилишидан хабар берди.
Эрон Пастер институтининг раиси Алиризо Бегларий якшанба куни шом пайтида журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида, амалга оширилган чора-тадбирлар асосида Эронда коронавирусни ташхислаш учун ҳар куни 10 мингта синов ўтказиш имконияти бор,-деб айтди.
Бегларий Эрон соғлиқни сақлаш сектори коронавриус эпидемияси бошланишидан бери ушбу вирусни ташхислаш учун синов ўтказиш лаборатарияларини йўлга қуйиш учун керакли тайёргарлик кўрилган эди. Ибтидо Теҳроннинг жанубида жойлашган Қум шаҳрида кейин эса Эроннинг марказида жойлашган Арок шаҳрида бундай лаборатория ташкил этилди,-деб қўшимча қилди.
Эронда коронавирусга қарши кураш учун жамоатчиликни сафарбар қилиш режаси асосида, ҳозирги кунгача коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун 35 миллион киши ташхислаш синовидан ўтказилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра,ҳозиргача 21 мингу 639 киши Эронда коронавирусга мубтало бўлишган ва булардан 7 мингу 913 киши эса даволаниб, 685 киши ҳалок бўлишган.