Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 8400 нафарга яқинлашди
(last modified Mon, 23 Mar 2020 10:24:51 GMT )
март 23, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 8400 нафарга яқинлашди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 8 минг 376 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 23 минг 49 нафарга етганига ишора этиб, афсўсланиш изҳор этиш зимнида, 127 киши ҳалок бўлиши билан жами бўлиб, 1 минг 812 киши вафот этди,- деб маълум этди. 

Жаҳонпур ҳозиргача 36 миллиондан ортиқ кишилар Эронда коронавирусга қарши кураш миллий басиж лойиҳаси бўйича ташхислашдан ўтишган. 

Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан  касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинга олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жараёни суръат билан давом эттирмоқда.

Коронавирус 2019 йилнинг охирларида Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлди. 

Бу вирус ҳозиргача Хитойга қўшимча дунёнинг 190 -дан ортиқ мамлакатларда ҳам қайд этилган.

Охирги маълумотларга кўра,  ҳозиргача дунё миқёсида 343 мингга яқин шахслар коронавирусга мубтало бўлган улардан  99 мингдан ортиғи даволаниб, камида 14 минг киши ҳалок бўлган.  

Ёрлиқ