Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 9 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 9 625 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 27017 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 143 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 2077 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур ҳозиргача 47 миллиондан ортиқ киши Эронда коронавирусга қарши кураш кӯнгиллилар миллий лойиҳаси бўйича ташхислашдан ўтгди,-деб қўшимча қилди.
Эрон давлати коронавируснинг олидини олиш мақсадида армиянинг ҳам кӯмагидан фойдаланиб, касалликка чалинган кишилар билан алоқада бғлганларни аниқлаш, уларни карантин қилиш, коронавирусга чалинганларни ташхислаш ва даволаш ишларини жадал суръатда давом эттирмоқда.
Коронавирус Хитойгадан ташқари яна 190 мамлакатга тарқалган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозиргача дунё миқёсида 428 мингдан ортиқ шахслар коронавирусга мубтало бўлган, улардан 109 мингдан ортиғи даволаниб, камида 19 минг киши ҳалок бўлган.