Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 10 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 26 Mar 2020 11:36:25 GMT )
март 26, 2020 16:36 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 10 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 10457 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 29406 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 157 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2234 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур ҳозиргача 50 миллиондан ортиқ киши Эронда коронавирусга қарши кураш  кӯнгиллилар миллий   лойиҳаси бўйича ташхислашдан ўтгди,-деб қўшимча қилди.

Эрон давлати коронавируснинг олидини олиш штабининг эълон қилишича эртага (жума) тонгидан бошлаб бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси амалга оширилади. Айтилишича бу лойиҳа 3 апрел кунигача давом этади. 

Охирги маълумотларга кўра,  ҳозиргача дунё миқёсида 478 мингдан ортиқ шахслар коронавирусга мубтало бўлган, улардан  114 мингдан ортиғи даволаниб, камида 21 минг киши ҳалок бўлган.

Ёрлиқ