Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 11 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51172-Эронда_коронавирусдан_даволанганларнинг_сони_11_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 11133 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
март 27, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 11 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 11133 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 32332 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 144 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2378 кишига етганини эълон қилди.

Эрон давлати коронавируснинг олидини олиш штабининг эълон қилишича бугун (жума) тонгдан бошлаб бутун мамлакатда вируснинг тарқалиш занжирини узиш мақсадида уйда қолиш, сафар қилмаслик ва бир жойда тӯпланмаслик каби чекловлар лойиҳаси амалга оширила бошланди. Айтилишича,  бу лойиҳа 3 апрел кунигача давом этади.