Намакий: Эрон давлати коронавирусни контрол этиш босқичига етди
(last modified Tue, 07 Apr 2020 10:08:02 GMT )
апрел 07, 2020 15:08 Asia/Tashkent
  • Намакий: Эрон давлати коронавирусни контрол этиш босқичига етди

Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири Эрон мамлакатида коронавирусни контрол этиш босқичини бошланганини таъкидлаб, келаси кунларда мамлакатнинг айрим вилоятларида ҳам коронавирусни назоратга олиш ва контрол қилиш босқчига етишга шоҳид бўламиз деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазири, Саъид Намакий, бугун Эрон парламенти йиғилишда  Эрон давлати  шундай бир оғир вазиятда коронавирусни контрол этишига ҳеч ким ишонмасди деб изоҳлади.

Намакий  ўз сўзларида эндиликда, Эронда коронавирусга қарши кураш миллий кўнгиллалар лойиҳасида 71 миллион нафарни тиббий кўрикдан ўтказилганини эълон этиб,  Эронда коронавирус кўпро мубталоларни қайд этилиши эса тиббий кўрикдан ўтказиш ва ташхис қўйин лойиҳасини юқори даражада эканлигининг нишонасидир деб қўшимча қилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири  Эронда коронавирусга чалинган ҳар бир касални дарров касалхоналарда жойлаштирилаётганига тўхталиб,  эндиликда Эроннинг турли вилоятларидаги касалхоналарда 30-50 фойиз бўш койкалар мавжуд деб таъкидлади.

Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий ҳам паралент йиғилишида,  бу вазирлик ва вилоят ҳокимиятларини коронавирусни олдини олиш учун фаолиятлари хусусида ўз ҳисоботини маълум этар экан, Эронда коронавирус ҳолатлари камайиб бормоқда ҳамда  Гелон ва Мозандарон  каби вилоятларда  талаба даражаси вазиятга эришганмиз деб аниқлик киритди.