Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 27 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 07 Apr 2020 10:15:44 GMT )
апрел 07, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 27 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 27 минг 39 нафари ҳозиргача тузалиб уйгиа жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 62589 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 133 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  3 минг 872 кишига етганини эълон қилди.

Эндиликда бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 356 мингдан ошгани ва вафот этганлар сони 75 мингга етиб,  290 минг нафари ҳам тузалган.

 

 

Ёрлиқ