апрел 11, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний эронлик мутахассисларга коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш йўларини топишга топшириқ берди

Эрон президенти коронавирусга қарши вакцина ва дориларни ишлаб чиқариш йўлларини топишларига учун мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўз топшириғини маълум этди.

Бугун Эрон президенти  коронавирусга қарши кураш штаби қўмиталари раислари билан ўтказган йиғилишда  эронлик ёш мутахассисларнинг илмий қудрати ва потенсиалига эътибор бериб бу вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш эҳтимолининг мавжудлигига тўхталиб,  мамлакат мутахассилари ва шифокорлари  Эронда амалга оширилган ва  бошқа мамлакатлар тадқиқотлари билан танишиб, тажриба алмашиши билан бу вирусга қарши кураш ва аниқлаш учун кўп муваффаққиятларга эришдилар ва бу масала жуда аҳамиятлидир деб эълон этди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эронда ижтимоий масофалар лойиҳасини ижро этилаётганига тўхталиб,  бу лойиҳа  эронликлар ҳаёт -турумуш тарзи ва маҳаллий моделини ўрганиб чиқиши  айни пайтда  Жаҳон Соғлиқни сақлаш меёърлари асосида ижро этилмоқда деб қўшимча қилди.

Ақлли масофа режасида барча шахслар  бир -биридан жисмоний масофани риоя қилиш ўрнида хавф даражаси кам бўлган шахслар, турли касб ва гуруҳларда бўлган инфекция аниқланади ва турли гуруҳлар фаолияти аста- секин бошланади ва бошқа барча шахслар ва фуқаролар ҳам жисмоний масофа режимини риоя қилишади.

Ёрлиқ