БМТдаги Эрон ваколатхонаси: санкциялар коронавируснинг 5 -чи устунидир
БМТдаги Эрон ислом жумуриятининг ваколатхонаси санкцияларни коронавируснинг 5 -чи устуни эканлигини таъкидлаб, бир миллат ва халқни бўҳронга қарши курашдаги потенсиали ва қудратини чеклашга қаратилган ҳар қандай амал бу хасталикни кенгайиши ҳамда пандемияга қарши кураш учун Халқаро саъй- ҳаракатларини сусайишига сабаб бўлади дея эълон қилди.
Кеча БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг ваколатхонаси ўз хабарида дунёнинг барча мамлакатларини коронавирус пандемиясига қарши кураш учун қилаётган саъй- ҳаракатлари ва кўраётган чораларига тўхталиб, Эрон коронавируснинг энг ёмон ва оғир вазиятини бошдан кечираётган бир вазиятда АҚШ санкциялари Теҳрон давлатини бу вирусни аниқлаш ва даволашга қаратилган саъй-ҳаракатлари йўлида жидий тўсиқлар яратмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ваколатхонаси ўз ҳисоботида АҚШ масъулларини ноқонуний ва ноахлоқий санкцияларининг шармандалигидан қочиш учун илгаригидек инсонпарварлик ва тиббиёт эҳтиёжлар ҳар қандай жазолашга тегишли эмаслигини иддао қилаётганига ишора этиб, АҚШ Ғазначилиги жорий йилнинг 27 февралида кўп иддаолар билан SHTA-Швецариянинг инсонпарварлик тижорати битимини ижро эта бошлади ва Эрон билан айрим инсонпарварлик ҳамкорликларга рухсат берди, шу ҳол билан бирга ҳозирги шароитдаги ушбу канал Эронниг инсонпарварлик эҳтиёжларига мос эмас деб изоҳлади.
БМТдаги Эрон ислом жумуриятининг ваколатхонаси, Эроннинг хориж мамлакатларида музлатилган пулларини Швецарияда тайинланган банкига ўтказишдаги муаммолар, бу системанинг яроқсизликига сабаб бўлаётганини таъкидлаб, яқинда АҚШ босимлари туфайли коронавирусга қарши кураш учун тиббий тажҳизотлар ва дори компанияларининг бир нечтаси Эрон билан ҳамкорликларни тўхтатиш қарорига келдилар деб аниқлик киритди.
Эрон ваколатхонаси санкцияларни зудлик билан бекор этишни зарурий бир амр ва бутун исноният фойдасига эканлигигни баён этар экан, коронавирус натижасида вазиятни оғирлашишини олдини олиш учун Халқаро ҳамжамият ҳам дунё аҳолисининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш учун ноқонуний ва ноахлоқий жазолардан доимий равишда фойдаланишга рухсат бермаслиги лозим деб эслатиб ўтди.