Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан Яман вазияти масаласини яна бир марта муҳокама қилди
(last modified Mon, 13 Apr 2020 07:00:47 GMT )
апрел 13, 2020 12:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан Яман вазияти масаласини яна бир марта муҳокама қилди

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби яна бир бор телефон орқали суҳбатларида Яман ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш телефон орқали бу суҳбатларида,  Яманда оташкесимни давом эттириш учун БМТнинг  чора -тадбирлари ва саъй-ҳаракатлари хусусида ҳисобот берди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Эрон давлатини Афғонистондаги сиёсий бўҳронларга ечим топиш ва бу мамлакатда тинчлик жараёнини мустаҳкамлаш учун барча дипломатик саъй- ҳаракатлари борасида ҳисобот бериб, Афғонистон масъуллари жумладан Ашраф Ғани, Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ҳаниф Атмар билан телефон орқали суҳбатлар тафсилотларини маълум этди.

Шанба куни ҳам Муҳаммаджавод Зариф ва  Антонио Гуттереш телефон суҳбатларида  Ямандаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама ва золимона санкциялари юзасидан фикр алмашишганди.

Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби  олдинроқ 12 март кунидаги телефон суҳбатларида ҳам  Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама санкциялари масаласини муҳокама қилишганди.

БМТ Бош котиби телефон орқали субатида  Эрон халқига ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлигини билдириб,  коронавирус вазиятида Эронга қарши санкцияларни бекор этиш лозимлигини қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ