апрел 17, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Эрон армияси куни муносабатидаги табрик сўзида: армия эронликр ҳаётини сақлашда ҳисса қўшмоқда

Эрон ислом жумҳурияти президенти, 29 фарвардин куни -Эрон армияси муносабатидаги табрик сўзларида армия тинчлик ва урушда, психологик ва ҳақиқий урушда ,фронтда, касалхоналарда ва ҳарбий соҳада ҳардоим эронликлар ҳаётини ҳимоя қилиш ва сақлашга ҳаракат қилмоқда деб айтди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, армиянинг " хизмат паради" маросимида  Эрон қуролли кучлари ва Мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий томонидан  ўқиб берилган  мурожаатида  Эрон ва дунёнинг бошқа барча минтақаларида инсонлар ҳаётининг муҳимлиги ва уни сақлаш зарурлиги сабаб, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий протколларга асосан Эрон аскарларининг парадани намойиш этишни имкони бўлмасада, аммо Эрон фуқаролари  уйда, ижтимоий ва иқтисодий фаоллар иш жойида,  ватан ҳимоячилари-ижтимоий ва миллий қудрати машқлари ва соғлиқни сақлаш соҳаси хизматчилари ташаббуслари ва хизматига шоҳид бўлишмоқда ва Эрон армияси ва соғлиқни сақлаш кадрларига саломалар йўллашмоқда дея таъкидлади.

Руҳоний ўз мурожаатида  халқ, армия ва қуролли кучларга таянадиган жабҳа -фронт албатта муваффақияларга эришади дея таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек,  Эрон армияси урушқоқлик рамзи эмас балки  миллий манфаатлар ва миллат ҳимоячисидир деб қўшимча қилди.

Руҳоний ўз сўзларида  бугунги кунда Эрон армиясининг хизматчилари ва раҳбарлари  ҳам соғлиқни сақлаш соҳаси ишчилари ёнида халқ ҳаётини сақлашда  ҳамкорлик қилишмоқда деб эслатди.

Бугун жума  Эроннинг 24 вилояти марказлари ҳамда Теҳронда қуролли кучлари қўмондонлари иштирокида " Ватан ҳимоячилари соғлиқни сақлаш кадрларини ёрдамчилари" шиори остида  армиянинг " хизмат паради" ўтказилди.

Ёрлиқ