Генерал Насирзода: Эрон учувчисиз учоқ ишлаб чиқаришда минтақада биринчи ўриндадир
(last modified Sun, 19 Apr 2020 08:56:56 GMT )
апрел 19, 2020 13:56 Asia/Tashkent
  • Генерал Насирзода: Эрон учувчисиз учоқ ишлаб чиқаришда минтақада  биринчи ўриндадир

Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондони, Эрон ислом жумҳурияти учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш ва уларни ишга солишда Осиё ғарби /Яқин Шарқ/ минтақасида биринчи ўринни эгаллайди дея айтди.

Бугун Эрон армияси ҳаво кучлар қўмондони, генерал Азиз Насирзода,  матбуот конференциясида  учувчилардан фойдаланишда бу кучларнинг ҳатти ҳаракатлари ва дастурларига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари барча базаларида  учувчисиз учоқлар бўлинмасини мукамаллаштириш ва ривожланитириш ҳолидадир ва  ушбу заминда лозим инфратузилмаларини яратган дея  аниқлик киритди.

Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондони  "Каррор" номли учувчисиз учоқларига ишора этиб,  бу самолёт  кўп қуролларни ташиш қудратига эга бўлган ҳарбий учувчисиз учоқдир деб қўшимча қилди.

Генерал Насирзода ўз сўзларида, Эрон армияси ҳаво кучлари яқинда "Каррор" учувчисиз учоғида қурол -яроқлардан фойдаланишни бошлагани бу амалиётни мувафаққият билан  амалга оширганини изоҳлади.

Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондони,  турли тажҳизотларни ишлаб чиқаришига тўхталиб, эндиликда  " Камон 12" учувчисиз учоғи ишлаб чиқарилган ва ҳаво кучлари бўлинмасига қўшилди. Энг ривожланган учувчисиз учоғқларид бнири  бўлган " Камон 22 " учувчисиз учоғи ишлаб чиқарилмоқда дкеб эълон этди.

 

Ёрлиқ