Руҳоний: Европа Иттифоқи АҚШнинг ноинсоний сиёсатлари қаршисида позиция тутиши лозим
(last modified Tue, 21 Apr 2020 06:36:53 GMT )
апрел 21, 2020 11:36 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  Европа Иттифоқи АҚШнинг ноинсоний сиёсатлари қаршисида позиция тутиши лозим

Эрон ислом жумҳурияти президенти Италия Бош вазири билан телефон орқали суҳбатларида, Халқаро ҳамжамият тақдири бир- бирига чамбарчасб боғлиқдир ва Европа Иттифоқи ҳам АҚШнинг ноинсоний позицияси ва ҳатти- ҳаракати қаршисида тура олиб ўз ролини намоён этиши лозим деб таъкидлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Италия бош вазири Giuseppe Conte билан телефон орқали суҳбатида  коронавирус сабаб  бу мамлакат халқига ҳамдардлик билдириб,  шундай бир оғир шароитда АҚШ давлатини бошқа ҳар бир замонга қараганда Эронга қарши ноинсоний босимларини кучайтирган ва  бу вазиятни давом этиши буюк бир миллатга қарши ваҳшийларча жиноят бўлиб,  барча Халқаро қоидалар ва инсоний принсипларга зиддир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  ўз сўзларида, афсус билан айтганда Европа томонидан лойиҳалаштирилган Инстекс механизми ҳозиргача  таъсирчан рол ўйнамаган ва бирор муҳим  натижа кеотирмаган деб изоҳлади.

Эрон презиенти шунингдек,  Яқин Шарқ минтақаси тинчлиги ва хавфсизлигини таъмин этиш аҳамиятига ишора этиб,  фақат минтақа давлатларининг ҳамкорликлари йўналиши орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мумкин ва бегона давлатлар айниқса АҚШнинг аралашиши  минтақа тинчликига таҳдид солмоқда деб аниқлик киритди.

Италия Бош вазири  ҳам  Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб,  Рим давлати Эрон муаммоларини яхши  тушунади ва Италия коронавирусга қарши курашда икки мамлакатнинг тажриба алмашишини олқишлайди деб таъкидлади.

Giuseppe Conte ўз сўзларида  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақада тинчликни мустаҳамлаш ҳамда терроризмга қарши курашдаги Эроннинг констуриктив ролини таъкидлаб,  ҳар бир фурсатдан  минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва муаммоларига ечим топиш учун фойдаланиш лозим деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ