Генерал Саломий: "Нур" сунъий йўлдошини фазога учирилгани Эрон мудофаа қудратини янада юксалтирди
(last modified Wed, 22 Apr 2020 09:51:33 GMT )
апрел 22, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий:

Эрон Исломий Инқиоб соқчилар корпуси Бош қўмондони, Эрон ислом жумҳуриятининг кўп функцияли сунъий йўлдошини мувафақият билан фазога учирилганига ишора этиб, " Нур" сунъий йўлдошини мувафаққият билан фазога чиқарилгани Эрон мудофаа қудратининг янги жиҳатларини юксалишига сабаб бўлади дея таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳуриятининг  " Нур" номли илк ҳарбий сунъий йўлдоши " Қосид 2" ракета ташувчиси орқали мамлакатнинг марказий биёбонларидан орбитанинг 425 километрлигида чиқарилди.

Сипоҳнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони Ҳусейн Саломий  мудофаа мақсадига қаратилган кўп функцияли сунъий йўлдошни фазога учирилганидан кейин ушбу буюк ютуқ билан Эрон халқини табриклаб,  ушбу муҳим мувафаққият Исломий Инқилоб соқчилар мудофаа кучларининг стратегик маълумотарини кенгайтириш маъносидадир деб аниқлик киритди.

Генерал Саломий потенсиалини намойиш этиш учун фазо технологияларига эриша олиш Исломий Инқилоб соқчилар корпуси каби қудратли ҳарбий кучлар учун зарурий бир амал эканлигига тўхталиб, бугунги кунда дунёнинг бирор қудратли армиялари,  фазога сунъий йўлдошлар чиқармаслик билан мукаммал мудофаа системага эга бўлмайди ва Эрон қудратини  кўрсатадиган ушбу технологияга қўл топиш  стратегик бир ютуқ ҳисобланади дея баён этди.

Исломий  Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони  мазкур сунъий йўлдош  фақат мудофаа ва ҳарбий мақсадга қаратилмаганини таъкидлаб,  ушбу кўп фунцкцияли сунъий йўлдошни фазога чиқарилгани   IT арсаси ва маълумотлар рақобатларида  Эрон  стртегиясини кучайтриб  маълумотлар қарамқаршиликида ҳам куч- қудратли заминлар яратиши мумкин деб эълон этди.

 

Ёрлиқ