Эронда коронавирусдан даволаганларнинг сони 65 мингга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51824-Эронда_коронавирусдан_даволаганларнинг_сони_65_мингга_яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусдан даволаганларнинг сони 64 минг 843 нафарга етганини маълум этди.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
апрел 23, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволаганларнинг сони 65 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусдан даволаганларнинг сони 64 минг 843 нафарга етганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида  1 минг 30  нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 87 минг 26 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 90 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  5 минг 481  кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 600 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 185 минг нафари вафот этган ва 727  минг нафари ҳам соғайган.