Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 66 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 24 Apr 2020 12:36:14 GMT )
апрел 24, 2020 17:36 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 66 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусда чалинган шахсларнинг 66 мингу 596 нафари тузалганини маълум қилди.

 Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида  1 минг 168  нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 88 минг 194 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 93 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  5 минг 554  кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 700 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 191 минг нафари вафот этган ва 751  минг нафари ҳам соғайган.

Ёрлиқ