Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 68 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача Эронда коронавирусда чалинган шахсларнинг 68 мингу 193 нафари тузалганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 134 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 89 минг 328 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 76 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 5 минг 650 кишига етганини эълон қилди.
Жаҳонпур Эронда коронавиурсдан ўлим ҳолаларини аняа камайганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 800 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 197 минг нафари вафот этган ва 809 минг нафари ҳам соғайган.