Руҳоний: АҚШнинг хавфли сиёсатлари ва аралашиши минтақа тинчлиги ва хавфсизликига халақит етказмоқда
(last modified Tue, 28 Apr 2020 06:28:08 GMT )
апрел 28, 2020 11:28 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  АҚШнинг хавфли сиёсатлари ва аралашиши  минтақа тинчлиги ва хавфсизликига халақит етказмоқда

Эрон ислом жумҳурияти президенти Осиё ғарби /Яқин Шарқ/да АҚШнинг аралашиши ва ғаразли сиёсатлари бу минтақа тинчлиги, сулҳ ва хавфсизликига халал еткзамоқда деб таъкидлади.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Хитой президенти Xi Jinping билан телефон орқали суҳбатларида  минтақа хавфсизлиги ва сув йўллари Эрон учун жуда муҳимдир, аммо АҚШнинг хавф хатарли ҳатти- ҳаракатлари  Форс Кўрфази минтақаси тинчликига тўсиқлар яратмоқда деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Хитой давлатини  АҚШнинг зоилмона ва ноқонуний санкциялари қаршисидаги  позициясини олқишлаб,  бугунги дунё шундай бир вазиятдадир ки барча мамлакатлар бир бирини қўллаб қувватлашиши ва кўмакларига эҳтиёж сезмоқда, аммо айрим бошқа давлатлар ҳалигача инсониятгаа зид ва ноқонуний санкциялари ҳамда ноинсоний ҳатти -ҳаракатларини давом эттиршмоқда деб қўшимча қилди.

Хитой президенти ҳам  АҚШни Эронга қарши максимал даражадаги санкцияларини давом эттираётганни танқид қилиб,  афсус билан айтганда  айрим давлатлар шундай бир вазиятдан ҳам сиёсий мақсадлари йўлида суиистеъмол қилишга уринмоқда деб айтди.

Xi Jinping ҳам телефон орқали бу суҳбатда Хитойда коронавирус тарқала бошланганида Эрон давлати тмнидан етказилган кўмаклар учун миннатдорчилик билдириб,  Эронда коронавиурсга чалиниш ва ўлим ҳолатларини камайиши шунингдек соғайиб кетганлар сонини ошиши  Теҳрон давлати томонидан кўриб чиқилган тиббий чораларни аниқ ва таъсирчанлигининг нишонасидан деб баён этиди.

Хитой президенти Эрон томонидан таклиф этилган " Ҳурмуз тинчлик лойиҳаси" лойиҳасига тўхталиб бу лойиҳани  минақа хавфсизлиги учун ўта ижобий эканлиги ҳамда Форс Кўрфази хавфсизлигини дунё хавфсизлиги учун заурий бир мавзу эканлигини эълон қилди.

Эрон ва Хитой президентлари  икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни стратегик эканлигини таъкидлаб,  Теҳрон ва Пекин ўртасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириши ҳамд иккитомонлама келишувларни ижро этилишига умид билдирдилар.

  

Ёрлиқ