Зариф ва Лавров телефон орқали суҳбатлашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51921-Зариф_ва_Лавров_телефон_орқали_суҳбатлашдилар
Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбаدларида Халқаро ядровий келишув хусусидаги АҚШнинг янги лойиҳаси борасида суҳбатлашдилар.
(last modified 2020-04-29T06:32:37+00:00 )
апрел 29, 2020 11:32 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Лавров телефон орқали суҳбатлашдилар

Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбаدларида Халқаро ядровий келишув хусусидаги АҚШнинг янги лойиҳаси борасида суҳбатлашдилар.

26 апрель куни Нью-йорк таймс газетаси, Халқаро ядровий келишув асосида 2020 -чи йил 17 октябрь куни бекор этилиши кутилаётган Эронга қарши  санкцияларни узайтиришга қаратилган АҚШнинг янги ҳийла- найрангини фош этди.

Газетага кўра, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео   АҚШ бу келишув аъзоси сифатида ядровий келишувда ҳуқуқий жиҳатдан қатнашишини иддао қиладиган махсус лойиҳани тайёрлаган аммо аслида бу лойиҳа   ядровий келишувдан кейин 2015 чи йилда бекор этилган Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашга қаратилган.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  кеча телефон орқали суҳбатларида  АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишув хусусидаги ғаразли лойиҳаси юзасидан фикр алмашиб, бу лойиҳани асоссиз ва нотўғрлигини баён этдилар.

Зариф ва Лавров шунингдек  Афғонистондаги сўнгги сиёсий ўзгаришлар ва бу мамлакатда сиёсий ярашувни вужудга келтиришга саъй-ҳаракат қилиш зарурлиги каби мавзуларни муҳокама қилишди.