Руҳоний: коронавирус пандемияси глобал сиёсатни шубҳа остига қўйди
(last modified Sun, 03 May 2020 09:18:54 GMT )
май 03, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: коронавирус пандемияси глобал сиёсатни шубҳа остига қўйди

Эрон ислом жумҳурияти президенти коронавирус пандемиясини дунё сиёсатларига таъсир ўтказгани ва уни шубҳа остига қўйганини таъкидлаб, бугунги кунда дунё халқлари қатъийлик билан АҚШнинг ноинсоний санкцияларини қоралашмоқда деб таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  коронавирус хасталигига қарши кураш ва уни бошқариш миллий штаби йиғилишида,  дунёда коронавирус вужудга келтирган ўзгаришларга тўхталиб,  ҳаётнинг ягона йўли Халқаро ва минтақавий буюк ташкилотлардир деган иддаолар қилинаётган жаҳонда, давлатлар национализм томон йўл олишган ва уюшмалар фаолияти заифашган деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний, АҚШ давлати коронавирусдан  даволаш учун маҳаллий ва маҳалий бўлмаган шахслар ҳамда қоратанлилар ва оқтанлилар орасида фарқ  қўйишни давом эттираётганини баён этар экан, ҳатто Европа иттифоқида зоҳирда бир -бирига дўст бўлган мамлакатлар тиббий ниқобларни қўлга киритиш учун рақобат қилишмоқда деб таъкидлади.

Эрон президенти ўз сўзларида  Эронда коронавирусга қарши кураш миллий кўнгилллар лойиҳасининг биринчи босқичида 78 миллион эронликларни кўрикдан ўтказилганига ишора этиб, иккинчи босида ҳам ҳозиргача 30 миллион кўрикдан ўтказилиш кутилмқда де қўшимча қилди.

руҳоинй  коронавиурсга қрапш курашда халқни ҳамкрилк қилганини олқтшлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълонига асосан,  арчаси 83 фоийз жрнликлар  ўртача ҳисоб билан соғлиқни сақлаш протоколларни риоя қилган ва айрим шаҳарларда бу кўрсаткич 92 фойизни ташкил қилмоқда деб эълон этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти   Эронда коронавирусга чалинганлар хусусидаги янги маълумотларга тўхталиб, ўтган бир сутка ичида  касалхоналарга мурожаат қилиш анча камайган ва 24 соат ичида 300 нафарга яқин фуқаролар мурожаат қилмоқда деб аниқлик киритди.