Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби Ўрта Шарқ минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг иштирок этишига боғлиқдир деб айтди
Теҳрон жума намози имом хатиби Ўрта Шарқ минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг иштирок этишига боғлиқдир деб айтди. Ҳужжат Ислом вал Муслимийн Коземи Сиддиқий Теҳрон жума намози хутбасида саккиз йиллик Муқаддас мудофаа даврига ва Ироқ Бас режимининг Эронга қарши мажбурий жангига ишора қилиб шундай айтдики, Муқаддас мудофаа мустабид тузумлар қаршисида Исломий инқилоб армонларини намойиш этиш эди. Ҳужжатул ислом Сиддиқийга кўра, Эрон халқи 8 йил давомида тажовузкорлар ва мустабид қудратларнинг зулмига қарши қатъиятлик кўрсатишди. Эрон халқи тажовузкор эмаслигини тарихнинг ўзи кўрсатди.
Аммо агар қайсидир мамлакат Эронга тажовуз қилса Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг қатъий жавоб қайтаришига учрайди. Шунингдек, Жума намози имом хатибининг билдиришича, Эрон терроризмга қарши курашда давом этади. АҚШ ва Ғарбнинг терроризмга қарши кураш дея атаётган шиорлари фақат ёлғондан иборат холос. Негаки, уларнинг ўзлари террорчиларга хомийлик қилишади ва улар билан ҳамроҳ бўлишади. Шу билан бирга, Теҳрон жума намози имом хатиби Американинг Сурия армиясига қарата ҳужум қилганини кескин қоралади. Ушбу ҳужум ортидан мазкур мамлакат армиясининг бир қанча ҳарбийлари ҳаётдан кўз юмди.