Руҳоний: халқларга нисбатан босим ўтказиш ўрнини Халқаро ҳамкорликлар олиши шарт ва зарурдир
(last modified Tue, 05 May 2020 06:41:03 GMT )
май 05, 2020 11:41 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: халқларга нисбатан босим ўтказиш ўрнини Халқаро ҳамкорликлар олиши шарт ва зарурдир

Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳарбий таҳдид ва иқтисодий терроризм қолабида миллатларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ўрнида, қўшма ва ҳақиқий таҳдидларга қарши кураш олиб бориш мақсадида иккитомонлама, кўптомонлама ва Халқаро миқёсида ҳамкорликларни жойлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг алоқа гуруҳига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг интернет орқали йиғилишида  барча мамлакатларни  коронавирусга қарши кураш учун бир -бирига ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилишга чақириб,  АҚШнинг инсониятга зид ҳатти-ҳаракатлари туфайли Эрон эҳтиёж сезадиган тиббий тажҳизотларни тайёрлаш ва қўлга киритиш жараёни янада кечиктирилиб, айрим пайтларда ҳатто номумкин бўлмоқда, шунингдек коронавирусга қарши кураш учун Эрон ислом жумҳуриятининг мақсадли дастурлари ижро этишни кўп муаммоларга учратган деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  АҚШ давлати йиллардан бери  ноқонуний, ноинсоний ва бирёқлама босимлари билан нафақат Эрон халқини ўз ҳуқуқига эга бўлиши йўлига тўсиқлар яратиб келган, балки ушбу нотўғри сиёсатлари ва таҳдидари лилан Халқаро ҳамкорликлар ва кўптомонлама муносабатлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарган деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини заифлашишини коронавирусга қарши кураш Халқаро миқёсидаги муштарак  жараёнини заифлашиши маъносида эканлигига тўхталиб,  АҚШ давлатини ЖССТ эҳтиёж сезаётган пулларидан маҳрум қилишга қаратилган, мантиқсиз, ғаразли   ва масъулиятсизлик равишдаги ҳатти- ҳаракати  Вашингтон давлатини бошқа бир стратегик хатолликларидан ҳисобланади деб баён этди.

Руҳоний Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати раҳбарларининг ижтимоий тармоқ орқали йиғилишида шунингдек Эрон ислом жумҳурияти  коронавирусга қарши вакцина ва дармонни топиш учун дунё мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга аайёр эканлигини эълон қилган ва ҳар қандай ҳамкорлик таклифини олқишлайди дея аниқлик киритди.

Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининнг алоқа гуруҳига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг интернет орқали йиғилишида 40 мамлакат вакиллари қатнашдилар.

 

Ёрлиқ