Эрон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
(last modified Thu, 07 May 2020 06:10:22 GMT )
май 07, 2020 11:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Эрон ва Тожикистон президентлари телефон орқали суҳбатларида турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносабатлар масалаларини муҳокама қилишди.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат халқлари ва давлатининг дўстона ва биродарлик алоқлари ҳамда икки халқнинг тарихий, диний ва маданий муштараклиги ва умумийликига тўхталиб,  ҳар икки халқ манфаатларини таъминлаш йўлида ўзаро алоқалар ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний   коронавирусга қарши курашда бу вирусни аниқлаш тестлари ва бошқа зарурий тибибй тажҳизотларни ишлаб чиқаришда Эроннинг катта мувафақиятларига ишора этиб,  Эрон давлати  коронавирусга қарши кураш жараёнида Тожикистон давлати ва халқига ёрдам кўрсатишга тайёрдир дея қўшимча қилди.

Тожикистон президенти  Имомали Раҳмон ҳам  коронавирусга қарши кураш заминасида Эроннинг улкан мувафаққиятларини олқишлаб,  Эрон ислом жумҳурияти билан барча тармоқларда ҳамкорликларни мустаҳкамлаш Тожикистон давлатининг принсипиал сиёсатларидан эканлигини маълум этди.

Ёрлиқ