май 11, 2020 13:00 Asia/Tashkent
  • Эрон денгиз кучларининг Кунорак кемаси фалокатида 19 киши шаҳид бўлиб, 15 нафар жароҳат олган

Эрон армияси денгиз кучлари жамоатчилик билан алоқалар хизмати кеча аср пайтида Эрон денгиз кучларини Жоск ва Чобаҳор сувларидаги ҳарбий машғулотлари чоғида кели чиққан бахтсиз ҳодиса туфайли Кунорак кичик кемасининг бир нечта денгизчиларини шаҳид бўлгани ва бошқа бир нечтасини жароҳат олганини тасдиқлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари жамоатчилик бўйича алоқлар хизмати,  мамлакат жаунбидаги Жоск ва Чобаҳор сувларининг умумий минтақасида кичик кемаларидан бирида фалокат  қандай  юз берганига тўхталиб,  армия денгиз кучларининг бир нечта кемалари томонидан  ўтказилган денгиз ҳарбий машғулотлари чоғида Канорак кичик кемасижа юз берган бахтсиз ҳодиса ортидан  қисқа муддат ичида денгиздаги ёрдам ва нажот хизмати бўйича гуруҳлар ҳодиса жойига бориб, шаҳидлар жасадалари  ва жароҳатланган ҳарибйларни кемадан олиб чиқишди дея изоҳлади.

Мазкур хабарга биноан,  ҳодиса натижасида 19 нафар денгизчи шаҳид бўлиб яна 15 нафари жароҳат олган.

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари жамоатчилик бўйича хизматининг эълонига кўра,  фалокатга учраган Кунорак кичик кемаси ҳам минтақа қирғоқига олиб чиқилган.

Хабарда келтирилишича, Эрон армияси денгиз кучлари жамоатчилик билан алоқалар бўйича  хизмати шунингдек денгиз флотининг ғайратли ишчиларининг мудофаа тайёргарлиги ва шаҳидлик руҳиясини таъкидлар экан, экспертлар томонидан ҳодиса тафсилотлари ҳамматомонлама ўрганиб чиқилишига қадар ҳар қандай миш мишлар ва тахминларга йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ