Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 111 мингдан ошди
(last modified Wed, 27 May 2020 10:56:29 GMT )
май 27, 2020 15:56 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 111 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 111 минг 176 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 80 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 141 минг 591 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 56  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 564 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 705 минг кишини ташкил этиб,  улардан 352  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 448 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.