Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 119 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 118 минг 848 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 516 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 151 минг 466 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 63 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 797кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 176 мингга етган, улардан 371 минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 745 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.