Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси душман фитналарига қарши курашда тайёр
(last modified Wed, 20 Jul 2016 12:10:50 GMT )
июл 20, 2016 17:10 Asia/Tashkent
  • Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси душман фитналарига қарши курашда тайёр

Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси душман фитналарига қарши курашда тайёр

Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси қўмондони ушбу муассасанинг душман фитналарига ва иғволарига қарши курашда тайёр эканлигини таъкидлади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб соқчилар корпуси қўмондони генерал Муҳаммад Али Жаъфарий чоршанба куни эрталаб Машҳад шаҳрида ўтказилган Исломий инқилоб соқчилар корпуси қуруқликдаги кучлари қўмондонларининг конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, соқчилар корпусининг вазифаси исломий инқилобни мудофаа этиш бўлиб, ушбу тайёргарлик ҳамма томонлама бўлиши керак. Генерал Жаъфарий душманнинг ва тизим мухолифларининг асосий мақсади исломий инқилобни тўхтатиб қўйишдир. Лекин ушбу ҳаракатларини ошкора бўлиши учун журъат қила олишмайди. Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси қўмондонига кўра, Эрон нотинч минтақада ўзининг хавфсизлигини ва осойишталигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.