Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 121 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 121 минг 4 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 327 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 154 минг 445 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 81 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 878 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 283 мингга етган, улардан 374 минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 854 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.