Исмоилий: ЦРУ ва Моссад жосуслик ташкилотларининг жосуси ўлим жазосига маҳкум этилди
(last modified Tue, 09 Jun 2020 09:27:11 GMT )
июн 09, 2020 14:27 Asia/Tashkent
  • Исмоилий: ЦРУ ва Моссад  жосуслик ташкилотларининг жосуси ўлим жазосига маҳкум этилди

Эрон олий суд органи наттоғи, АҚШ Марказий разветка ташкилоти ва сионистик режим жосуслик ташкилоти -Моссад жосусини ўлим жазосига ҳукм қилинганини хабар қилди.

Бугун Эрон суд органи наттоғи Ғуломҳусейн Исмоилий  матбуот конференция жараёнида,  Эрон хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги ва  амалиёти жараёнида Сайидмаҳмуд Мўсавий номли  ЦРУ ва Моссад жосуслик ташкилотларининг жосусларидан бири қўлга олинди деб эълон этди.

Исмоилий ўз сўзларида  бу жосус  АҚШ долларини олиш эвазида Эрон қуролли кучлари, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси фаолиятлари ҳамда шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг маҳаллидан маълумотлар тўплаб душманнинг жосуслик ташкилотларина топшириб келган. Шу сабабдан суд муҳокамасидан кеийн у ўлим жазога маҳкум этилди деб қўшимча қилди.

Эрон суд органи наттоғи шунингдек  Эрон олий маҳкамасининг 19 -чи бўлинмаси  ҳам бу ҳукмни тасдиқлаган ва яқинда ижро этилишини таъкидлади.

Исмоилий ўз сўзларида давомида,   АҚШ фуқароси Майкл Войтни озод қилинганига ишора этилиб,  Эронда қамоқққа олинган АҚШ фуқароси Майкл Войтни озод этилиши суд ва умумий маслаҳат қоидалари чорчсубасидаги инсонпарварлик ҳаракат эди ва  бу қарор Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиблиги экспертлари қарашлари ва маслаҳатлари билан ижро этилди деб аниқлик киритди.

Эрон олий суд наттоғи Эрон суд органи маҳбуслар масъулидир ва ушбу орган қарорини ва ижозатини олмасдан ҳеч қандай музокараа ва  маҳбусларни алмашиш мумкин эмас деб эълон этди.

Исмоилий  украиналик самолётни қулаши делосининг сўнгги вазиятига тўхталиб,  бу делога тегишли мавзуда ҳозиргача 6 киши қўлга олинган ва Эрон суд органи қатъийлик билан бу делони кўриб чиқмоқда деб баён этди.

  •