Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 142 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 11 Jun 2020 11:06:50 GMT )
июн 11, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 142 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 142 мингдан нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг янги наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 238  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 688 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 180 минг 156 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 78 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 584 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 142 минг 663 нафар беморларни соғайиб уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 477 мингдан ошган,  улардан 419 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 792 минг 224 нафари соғайган.

Ёрлиқ