Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 150 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 150 мин нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 449 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 842 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 189 минг 876 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 113 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 950 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 150 минг 590 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион нафарга етган, улардан 435 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 140 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.