Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 153 мингга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52935-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_153_мингга_яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 153 минг нафардан ошганини маълум қилди.
(last modified 2020-06-17T03:02:18+00:00 )
июн 16, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 153 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 153 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 563  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 939 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 192 минг 439 нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 115  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 9 минг 65 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 152 минг 675 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 140 минг нафарга етган,  улардан 440 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан  250 мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.