Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 155 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 155 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 612 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 71 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 195 минг 51 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 120 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 185 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 154 минг 812 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 285 минг нафарга етган, улардан 446 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 340 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.