Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 157 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 157 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 596 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 930 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 197 минг 647 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 87 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 272 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 156 минг 991 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 425 минг нафарга етган, улардан 451 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 435 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.