Зариф: Европалик 3 давлат Халқаро ядровий келишув душманларининг жиноятларига шерик бўлмасликлари керак
Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида, МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашини Халқаро ядровий келишув душманларини Эроннинг энг олий манфаатларига зарба беришига рухсат бермасликка чақирди.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, Халқаро атом энергияси агентлигининг бошқарувчилар кенгаши, Халқаро ядровий келишув душманларига Эроннинг олий манфаатларига зарба беришига ижозат бермаслиги лозим. Халқаро ядровий келишувдаги ўз вазифаларини бажара олмаганидан кеййн европалик 3 мамлакат -Германия, Британия ва Франция жиноятларга шерик бўлмаслиги лозим деб ёзди.
Муҳаммаджавод Зариф Эрон ислом жумҳуриятининг яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигига тўхталиб, сўнгги 5 йил ичида Эронда ўтказилган текширувлар МАГАТЭ тарихидаги барча текширувлардан кўпроқдир деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз Халқаро ядровий келишувни имзолаган Европалик 3 давлат яъне Германия. Британия ва Франция МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашига топшириш учун резолюция лойиҳасини тайёрлаб, унда Эронни Халқаро атом энергияси ташкилоти билан мукаммал ҳамкорликларни йўлга қўйишини талаб этишган.
Эрон давлати Европа давлатларининг ушбу ҳатти-ҳаракатини қатқиқ танқид қилиб, МАГАТЭ таклифи АҚШ ва сионистик режим асосида эълон этилганини таъкидламоқда.