Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 160 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 160 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 615 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 986 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 200 минг 62 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 120 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 392 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 159 минг 591 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 600 минг нафарга етган, улардан 456 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 552 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.