Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 163 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 163 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 368 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 114 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 204 минг 952 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 116 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 623 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 163 минг 591 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 921 минг нафарга етган, улардан 466 минг 848 нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 743 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.