Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 166 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 166 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 573 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 319 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 207 минг 525 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 119 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 742 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 166 минг 427 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 46 минг 215 минг нафарга етган, улардан 470 минг 703 нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 838 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.