Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 169 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 23 Jun 2020 10:23:42 GMT )
июн 23, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 169 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 169 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  445  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 234 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 209  минг 970  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 121 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 9 минг 863 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 169  минг 160 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 210 минг нафарга етган,  улардан 474 минг 799 нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 957 мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

 

Ёрлиқ