Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 169 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 169 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 445 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 234 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 209 минг 970 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 121 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 863 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 169 минг 160 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 210 минг нафарга етган, улардан 474 минг 799 нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан 957 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.