БМТ Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги ҳаракатларини юқори баҳолади
(last modified Tue, 23 Jun 2020 11:08:36 GMT )
июн 23, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • БМТ Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги ҳаракатларини юқори баҳолади

Теҳрондаги БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси вакили Эроннинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш курашини юқори баҳолаб, гиёҳванд моддалар контрабандасини аниқлашда Эроннинг саъй- ҳаракатлари катта аҳамиятга эгадир деб изоҳлади.

Бугун Теҳрондаги БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши  кураш идораси вакили Александр Федулов  видеоконференция орқали ўтказилган гиёҳванд моддаларга қарши кураш Халқаро кунини улуғлаш йиғишилида БМТнинг 2020 йилги ҳисоботига кўра,  дунё бўйлаб афюннинг 90 фойизи, героиннинг 26 фойизи ва морфиннинг 48 фойизи Эрон томонидан кашф этилади деб қўшимча қилди.  

Александр Федулов  ҳар йили ярим миллион инсонларни  гиёҳванд моддалар сабаб вафот этишига тўхталиб, Халқаро ҳамжамият  гиёҳванд моддалар контрабандаси каби Халқаро муаммога қарши курашни кучайтириши зарур деб қўшимча қилди.

Эроннинг ҳуқуқ тартибот  органлари қўмондони ўринбосари генерал Қосим Ризоий  ҳам Эрон ислом жумҳуриятини дунёда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш чизиғининг олдида эканлигига ишора этиб,  БМТ ва дунёнинг барча давлатлари  ҳам гиёҳванд моддалари контрабандасига қарши кураш жаранида Эронни қўллаб- қувватлашишлари лозим деб аниқлик киритди.

26 июнь куни Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш кунидир.

  •  

 

Ёрлиқ