Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 172 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 172 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 531 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 340 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 212 минг 501 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 133 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 9 минг 996 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 172 минг 96 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 377 минг нафарга етган, улардан 480 минг 236 нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 65 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.