Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 175 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 175 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 595 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 305 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 215 минг 96 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 134 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг130 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 175 минг 103 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 551 минг нафарга етган, улардан 485 минг433 нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 192 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.