Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 177 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минг нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 177 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 628 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 356 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 217 минг 724 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 109 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг 239 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 177 минг 852 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 733 минг нафарга етган, улардан 492 минг 258 нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 266 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.