Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 177 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 26 Jun 2020 11:48:08 GMT )
июн 26, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 177 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минг нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 177 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  628  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 356 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 217  минг 724 нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 109 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 10 минг 239 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 177  минг 852 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 9 миллион 733 минг нафарга етган,  улардан 492  минг 258 нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 266 мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ