Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 181 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 27 Jun 2020 11:38:40 GMT )
июн 27, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 181 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 181 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  456  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 139  нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус  юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 220  минг180  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 125 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 10 минг 364 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 180  минг 661 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион  нафарга етган,  улардан 497 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 380  мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ