Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 183 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 28 Jun 2020 10:18:22 GMT )
июн 28, 2020 15:18 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 183 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 183 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  489  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 406  нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 222  минг 669  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 144 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 10 минг 508 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 183  минг 301 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион  105 нафарга етган,  улардан 500 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 480  мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ