Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 186 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 29 Jun 2020 10:40:27 GMT )
июн 29, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 186 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 186 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  536  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 461 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 225  минг 205  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 162 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 10 минг 670  кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 186  минг 180 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион  270 нафарга етган,  улардан 505 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 570  мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ