Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 189 минг нафарга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 189 минг нафарга яқинлашди деб маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 457 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 435 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 227 минг 662 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 147 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг 817 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 188 минг 758 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион 430 минг нафарга етган, улардан 510 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 690 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.